Тезкор: 56 ўзбекистонлик кетаётган автобус КамАЗ билан тўқнашди (видео)

World

Reklama
0:00

Бугун, 21 декабрь куни Россиянинг Волгоград вилоятида КамАЗ ва 56 нафар йўловчи бўлган автобус тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ОАВ Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармасига таяниб хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, буюртма қилинган автобуснинг ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлда ҳаракатланаётган ярим прицепли КамАЗга йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув содир бўлган. Натижада автобус йўлдан чиқиб кетган.

Таъкидланишича, автобусдаги барча 56 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ҳодисада 5 нафар йўловчи жабрланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳозир воқеа жойида махсус хизматлар ЙТҲнинг барча тафсилотларини ўрганиш ишларини олиб боряпти. Шунингдек, йўловчиларни вақтинча маҳаллий мактабга жойлаштириш масаласи кўриляпти.


Rate Count

1114

Rating

4.1

Rate this article

Share with your friends