50 дан ортиқ фармон ва қарор: Туркманистонда оммавий кадрлар ўзгариши бўлди
Олам
−
16 Февраль 5105 2 дақиқа
Жорий йилнинг 13 февраль куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат лавозимларига тайинлов ва лавозимдан озод этишлар бўйича 50 дан ортиқ фармон ва қарорни имзолади. Бу ҳақда “Orient.tm” хабар берди.
Қайд этилишича, Бош вазир ўринбосарлари Маммедхон Чакев, Байрамгул Ораздурдиева ва Ботир Омонов лавозимидан озод этилган. Уларнинг ўрнига “Туркман денгиз ва дарё транспорти” агентлиги собиқ раиси Ботир Аннаев, Туркман давлат архитектура-қурилиш институти собиқ ректори Ботир Маммедов ҳамда “Туркменнефть” давлат концерни собиқ раиси Гуванч Агажанов тайинланган.
Шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам ишдан олинган. Хусусан, Мурод Маммедов Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири лавозимидан пенсияга чиқиши муносабати билан озод этилган. Унинг ўрнига Муродберди Ғойипов тайинланган.
Чоригелди Бобониёзов атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнини Авезгелди Гошжанов эгаллаган.
Бекмурод Отаев Туркманистон Озиқ-овқат саноати давлат бирлашмаси раиси лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Байрамдурди Теженов тайинланган.
Бундан ташқари, Туркманистонда Автомобиль йўлларини бошқариш давлат агентлиги негизида Автомобиль йўллари вазирлиги ташкил этилган. Унга Хонкелди Каримов раҳбар бўлган.
Аширгули Беглиев нефть-газ масалалари бўйича президент маслаҳатчиси лавозимидан пенсияга чиқиши муносабати билан озод этилган.
Шунингдек, Бердимуҳамедов Туркманбоши, Туркманобод, Мари шаҳарлари ҳамда қатор туманлар ҳокимларини ҳам алмаштирган.
Эслатиб ўтамз, аввалроқ Сердар Бердимуҳамедов Миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилгани ва янги вазир этиб генерал-майор Довлетгелди Мередов тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль