5 туманга янги солиқбоши тайинланди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Зарипбой Қодиров Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Зарипбой Қодиров 1971 йил Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида туғилган. 1992 й. Шуманай совхоз техникумини, 2007 йил Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси лавозимидан бошлаган.  

Зарипбой Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Шуманай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Санжар Муҳаммедов Бухоро вилояти, Бухоро тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санжар Муҳаммедов 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2009 й. Олий ҳарбий божхона институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини мажбурий ундириш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, шўба бошлиғи лавозимидан бошлаган.

Санжар Муҳаммедов янги лавозимга тайинлангунга қадар ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси Замонавий солиқ маъмурчилигини жорий этиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жалолбек Рўзимов Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

 

Жалолбек Рўзимов 1985 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси Якка тадбиркорларни солиққа жалб қилиш ва участка инспекторлари шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.

Жалолбек Рўзимов бунга қадар Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Раҳматилла Сатторов Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этил тайинланди.

Раҳматилла Сатторов 1970 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йил Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Раҳматилла Сатторов бунга қадар Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Лазиз Худойқулов Қашқадарё вилояти Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Лазиз Худойқулов 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 2005 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси Навбатчи қисм навбатчиси лавозимидан бошлаган.

Лазиз Худойқулов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ тайинлов

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг