5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган. Сардоба тошқинида йўқолган ҳайвонлар ҳақида маълумот берилди.

Жамият 9632
image

Сардоба сув омборининг тўғони ёрилишида келиб чиққан сув тошқини натижасида 31 719 та уй ҳайвони йўқолган. Бу ҳақда бугун, 16 май куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Таъкидланишича, дастлабки маълумотларга кўра 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Улардан 13 685 таси йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 таси парранда ва 282 таси бошқа турдаги ҳайвонлар.

Шундан, 5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган. Жумладан:

— 4 178 та йирик ва майда шоҳли қора моллар, отлар;

— 1 442 та паррандалар;

— 239 та бошқа ҳайвонлар.

5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамол ва 5 143 та от тирик ҳолда топилган. Улар ўз эгаларига қайтарилган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 455
Рейтинг: 3
t
×