“48 соат эмас, 15 кун”. Радар жарималари бўйича янгилик нотўғри талқин қилинаётгани айтилди

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев мазкур янгилик нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилиб, киритилаётган ўзгартириш моҳиятини тушунтирди.

Унга кўра, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса, у бекор бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Радар Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг