4000 та тошбақани пулламоқчи эдилар...
World
−
17 October 2019 7156 1 minute
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари Оренбург вилоятидаги ҳамкасблари билан биргаликда ёввойи табиат жониворларининг контрабандаси билан шуғулланаётган икки кишини ушлади. Бу ҳақда Оренбург вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Оренбургдаги гаражлардан бирида полициячилар Қозоғистон Республикасидан ноқонуний олиб келинган тўрт мингдан ортиқ тошбақани топди. Судралиб юрувчиларнинг бу тури "Ёввойи фауна ва флоранинг йўқ бўлиб кетиш хавфи мавжуд бўлган турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция" билан ҳимояланган ва Россия Федерациясининг Қизил китобига киритилган.
Ҳозирда контрабандачиларга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 226.1-моддаси 1-бандига биноан жиноят асосида жиноят иши қўзғатилган. Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатни содир этганликда гумон қилинганларнинг бири маҳаллий аҳоли вакили, иккинчиси Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси.
Тошбақалар вақтинча Оренбург давлат аграр университетининг ветеринария факультети биносига жойлаштирилган.
Маҳкумларга нисбатан суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Жиноят ишининг дастлабки тергови давом этмоқда", деди Россия ИИВ расмий вакили
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September