4 соатлик танаффус ўт очиш тўхташини англатмайди – Нетаньяху
Олам
−
10 Ноябрь 2023
2685Ғазо секторидаги жангларда ҳар куни тўрт соатлик танаффус тўғрисидаги келишув ўт очиш тўлиқ тўхтатилишини англатмайди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз келиша олмаган ягона нарса – бу сулҳ. ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш ҲАМАСга таслим бўлиш, террорга таслим бўлиш демакдир. Исроиллик гаровга олинганларни озод қилмасдан туриб, сулҳ бўлмайди”, деган Бош вазир.
Шунингдек, Нетаньяху ҲАМАСга қарши кураш давом этишини ва улар билан сулҳ бўлмаслигини таъкидлаган.
“New York Times” газетасининг Америка расмийларига таяниб ёзишича, минтақадаги арабларнинг ғазаби, АҚШ ва бошқа мамлакатларда тинч аҳоли қурбонлари сони ортиб бораётганидан умидсизлик Исроилга тўсқинлик қила бошлагунга қадар ЦАХАЛда Ғазо секторида амалиёт ўтказиш учун чекланган вақт бор.
Газета манбаларининг тушунтиришича, ЦАХАЛнинг аҳоли зич жойлашган анклавга қуруқликдаги операцияни бошлаши ҳақидаги ҳаддан ташқари тезкор қарори тинч аҳоли учун хавфларни камайтиришни олдиндан режалаштириш учун оз вақт қолдирган ва бу "кўплаб тинч аҳолининг ўлимига олиб келган".
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Чарльз Куинтон Браун кўп сонли тинч аҳоли қурбонлари ҲАМАС жангчиларининг янада кўпайишига олиб келишидан қўрқишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти маъмурияти Исроил блокада остида қолган Ғазо сектори шимолидаги тинч аҳолининг чиқиб кетиши учун ҳужумларни кунига тўрт соатга тўхтатишга рози бўлганини эълон қилганди.
LiveБарчаси