4 ой ичида Тошкент вилоятида фоторадарлар қарийб 40 минг қоидабузарликни қайд этди

Жамият

image

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (фоторадарлар) орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 37 минг 891 қоидабузарликлар аниқланди.

Қоидани бузиб, лекин жаримани тўламасдан юрган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, 24 минг 519 транспорт воситаси эгаси яшаш манзилига белгиланган жарима қоғози етказилганига қарамасдан, жарималар тўламанган.

Жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида вилоят ҳудудида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда “АUTO CON” ускунаси ёрдамида белгиланган муддатда жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб, уларнинг автомашинасини жарима майдонига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фоторадар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг