300 га яқин йўловчи бўлган “Афросиёб” поезди Чинозда тўхтаб қолди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” тезюрар поезди Чиноз тумани ҳудудида 2 соат тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа кеча, 1 январь куни содир бўлган. Бухоро бекатидан жўнаган 769-сонли  “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” электропоезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабабли “Янги Чиноз-Чиноз” перегон оралиғида тўхтаб қолган.

Йўловчиларни манзилга етказиб келиш мақсадида соат 20:35 да Тошкент Шимолий вокзалидан заҳира “Афросиёб” электропоезди жўнатилган. Ушбу поезд Чиноз бекатига соат 21:05 да етиб борган ва 269 нафар йўловчи захира поездига ўтказилган. Поезд Тошкент Марказий вокзалига соат 22:05 да етиб келган.

“269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends