30 йил кутилган байрам. “Ливерпуль” Англия чемпиони бўлди

Спорт 6181
image

“Ливерпуль” Англия футбол чемпионатида турнир якунланишига етти тур қолганида ғалаба қозонди. Кеча, 25 июнь куни турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити" 31-тур учрашувида “Челси”га 1: 2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва Юрген Клопп жамоасига етиб олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

“Ливерпуль” 86 очкога эга бўлган бўлса, “Манчестер Сити” 63 очкони қўлга киритди. Шу сабабли “Ливерпуль” мамлакатнинг 19 карра чемпионига айланди. Клуб 1989/90 йилги мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Бугунгача “Ливерпуль”дан кўра энг кўп "Манчестер Юнайтед" чемпионликни қўлга киритган ҳисобланади – 20 марта. 

Бундан ташқари “Ливерпуль” 14 марта Англия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, клуб Англия кубогида етти марта ғалаба қозонган, Англия лигаси кубогида эса саккиз маротаба қўли баланд келган. “Ливерпуль” жамоаси олти марта Чемпионлар Лигасида энг яхши деб топилди, уч марта UEFA кубогида (ҳозир Европа Лигаси) ғолиб чиқди.

Чемпионат тугашига етти тур қолганда чемпионнинг аниқланиши Англия Премер-лигасидаги рекорд бўлди. Аввалгиси турнир тугашидан беш тур олдин – 2000/01 мавсумида "Манчестер Юнайтед" томонидан ташкил этилган. 2017/18 йилги мавсумда "Манчестер Сити" томонидан ушбу кўрсаткич такрорланган.

Юрген Клопп жамоани Англия чемпионатига олиб борган биринчи немис мураббийига айланди. Мутахассис 2015 йил октябрь ойида “Ливерпуль”ни бошқарган, бундан олдин у Дортмунднинг “Боруссия”си билан бирга ишлаган. Жамоа билан икки марта Германия чемпиони бўлган.

“Ливерпул”нинг 17 та голига муаллифлик қилган мисрлик Муҳаммад Салоҳ турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Жамоа кетма-кет учинчи мавсумда барча турнирларда 100 ва ундан ортиқ гол урди. Клуб 31 та учрашувда ўз стадионида бирор марта ҳам ютқазмади. 

Англия чемпионати 17 июнь куни тикланди. Ўйинлар хавфсизлик чораларига мувофиқ, томошабинларсиз ўтказилади. Жамоаларга беш нафаргача футболчи алмаштиришга рухсат берилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3
t
×