30 йил қидирувда бўлган Италия мафияси бошлиғи қўлга олинди
Олам
−
16 Январь 2023
17779Италия ҳукумати “Cosa Nostra” мафиясининг бошлиғи деб ҳисобланган Маттео Мессина Денарони ҳибсга олди. Бу ҳақда “ANSA” агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Денаро Палермодаги Маддалена хусусий клиникасида қўлга олинган. У мамлакатда қарийб 30 йилдан бери қидирувда бўлган.
“Sky Tiji” телеканали хабарига кўра, у ҳибсга олишга қаршилик кўрсатмаган.
Уни топишдаги қийинчилик шуки, унинг аниқ ташқи кўриниши ҳеч кимга маълум бўлмаган. Илгари у Сицилия, Рим, Милан ва Флоренцияда қотиллик ва терактлар уюштирганлик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2020 йилда Сицилия оролидаги Кальтаниссетта шаҳри суди Денарони 1992 йилда судьялар Жованни Фальконе ва Паоло Борселлинонинг ўлдирилишини уюштиришга алоқадор деб топган.
Тергов органлари уни 2007 йилда аввалги хўжайин Сальваторе Ло Пикколо ҳибсга олинганидан кейин Сицилия мафиясини бошқарган деб тахмин қилган. Йиллар давомида полиция Денаро атрофидаги одамларни ҳибсга олди.
Италия Бош вазири Жорж Мелони Денаронинг ҳибсга олинишини давлат учун катта ғалаба деб атади.
LiveБарчаси