30 ёшли йигит ўзини Галата минорасидан ташлаб, ўлди
Олам
−
12 Октябрь 2022
16640Туркиянинг асосий мегаполисларидан бири Истанбулда жойлашган тарихий Галата минорасида даҳшатли воқеа юз берди. 30 ёшлар атрофидаги шахс ўзини ушбу миноранинг юқори қаватидан пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Воқеа бугун, 12 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида содир бўлган. Ёши чамаси 30 ёшлардаги йигит миноранинг юқори қаватига чиққан ва терасса тўсиқларини ошиб ўтиб, ўзини пастга ташлаган.
“Воқеа жойига сониялар ичида юзлаб одамлар тўпланди. Одамлар полицияга хабар берди. Тез ёрдам етиб келди. Шикофорлар йигитнинг жони узилганини қайд этди”, деб ёзмоқда турк нашрлари.
Йигитнинг ёнидан паспорти топилган, аммо унинг бошқа мамлакат фуқароси экани айтилмоқда. Ҳозиргача унинг шахси ҳақида маълумотлар аниқ эмас.
Галата минораси Истанбулнинг Европа қисмида, Галата туманидаги баланд тепаликда жойлашган. Уни шаҳарнинг марказий қисмининг деярли барча нуқталаридан кўриш мумкин. Миноранинг баландлиги 67 метр, диаметри 9 метр, денгиз сатҳидан 140 метр баландликда жойлашган.
LiveБарчаси