3 ёшли боланинг қотилига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь
6801Тошкент шаҳрида 3 яшар болани ўлдирган қотилга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ журналисти хабар берди.
Бугун, 29 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилди. Прокурор суддан судланувчига умрбод қамоқ жазоси беришни сўради.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С.М. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми "б", "г", "ж", "р" бандлари, 219-моддаси 2-қисми ва 251-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу билан бирга Жиноят кодексининг 50-моддаси 9-қисмига асосан судланувчига тайинланган жазонинг дастлабки 4 йилини турмага қамаш тариқасида ва қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
Маълумот учун, қотиллик жорий йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган. Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган С.М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь