3 та вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Жамият

image

Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол туфайли электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда. Бунинг оқибатида Жиззах вилоятининг  Фориш, Зафаробод ва Шароф Рашидов, Навоий вилоятининг Нурота, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Оқибатда ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.

“Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг