Чақалоғини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қамалмай қолди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2021
6165Навоий вилоятида 3 ойлик фарзандини квартирага алмаштиришга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди. Мазкур ҳолат юзасидан очилган жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида кўриб чиқилди.
1987 йилда туғилган, ҳали турмушга чиқмаган А.И. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди А.И.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, маҳалла томонидан унга нисбатан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш имконияти мавжуд деб ҳисоблаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Шунингдек, унга ҳар ойда бир маротаба Хатирчи тумани ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ва Навоий вилояти ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча чеклашлар юклатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь