3 нафар қўшнисини фоҳишаликка сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уч нафар қўшнисини фоҳишалик учун хорижга сотиб юбормоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлни уч нафар таниши билан чегара постида тўхтатган. Аёл у билан бирга бўлганлар қўшнилари экани, уни кутиб олиш учун келганини айтган. Бироқ судланувчи жабрланувчиларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда электрон авиачипталар сотиб олгани маълум бўлган.

Билдирилишича, у 2024 йилнинг апрель ойида Россиядан Ўзбекистонга қайтиб, кам таъминланган қўшниларининг ишончини қозонган ва уларни хорижда фоҳишалик билан шуғулланиб, яхшигина пул топиш мумкинлигига ишонтирган.

Судда аёл ўзи ҳам шу соҳага жалб қилинганини таъкидлаган. Шунингдек, у кунлик топган пуллари уч нафар вояга етмаган болаларни боқишга етмагани, жабрланувчиларнинг ўзлари бу таклифга рози бўлганини айтиб, жазосини енгиллаштиришни сўраган. Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 йил-у 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Дубайга пулламоқчи бўлган йигит ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қўшни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар