3 давлат вакиллари Рамазон ойининг биринчи кунини аниқлаш бўйича суҳбат ўтказди

Олам

image

Кеча, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков, Қозоғистон мусулмонлари идораси Шариат ишлари бўлими мудири Чуханов Сансибай, мудир ўринбосари Аманқулов Ҳасан, Қирғизистон мусулмонлари идораси аппарати бошлиғи Кадирбердиев Абибулла иштирок этди.

Уч давлат вакиллари Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2019 йилда Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи куни қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни маълум қилдилар. 

Шунингдек, Шаъбон ойини кузатиб бориш ва Рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича келгусида яна бир бор кенгашиб олишга келишилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” номли анжуманда иштирок этиб, нутқ сўзлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ойи

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made