27 йил давомида одамлар учун уй-жойлар қурилмаган – Президент

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурининг дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига доир видеоселектор ўтказмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеоселекторда қайд этишича, халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг 70 фоизи уй-жой билан боғлиқ масалалар. 

“27 йил давомида одамлар учун уй-жойлар қурилмагани жуда катта муаммоларнинг йиғилишига сабаб бўлган. Одамларнинг уй олишга имконияти бўлмаган. Бизда қурилиш индустрияси ҳам йўқолиб кетганди.

Биз одамларнинг мана шу ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун энг оғир инқирозли йилдан чиқсак ҳам ипотека, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун 31,5 трлн сўм маблағ, яъни 3 млрд 50 млн АҚШ доллари ажратяпмиз. Фақат бу катта маблағ эҳтиёжлар ўрганилган ҳолда лойиҳа асосида одамлар ҳаётини яхшилаш учун ҳалол, пок  етказилиши керак. 

Энг муҳими, бу маблағлар ташқи қарзимиз кўпаймаган ҳолда ажратиляпти”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Обод қишлоқ Обод маҳалла

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг