26 марта тезликни оширган ҳайдовчи 28 миллион жарима тўлади
Жамият
−
14 Март 2023
8113Андижон шаҳрида 2 ой давомида 26 марта қоида бузарлик содир этган ҳайдовчи 28 миллион сўм миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқаланишича, фуқаро Б.И. автомобилда ҳаракатланаётган вақтида йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, 2022 йил 20 октябрдан 28 декабрга қадар, яъни 2 ой давомида жами 26 та қоидабузарлик содир этган.
Оқибатда 26 та қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилган бўлиб, унинг миқдори 28 170 000 сўмга бориб етган.
Маъмурий жарималарни ундириш мақсадида бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Б.И. билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қўлланилган 28 170 000 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилган.
LiveБарчаси