25 нафар ўзбекистонлик Россияда қулликдан қутқарилди

Жамият 2526
image

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Астраханда бўлиб турган 25 нафар ўзбекистонликка ёрдам берди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, консул Хўжабаҳлил Асамов ўзбек диаспораси раҳбари Баҳодир Аминов билан 25 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмагани тўғрисида маълумот олиб Харабали туманига борган. 
Кўрилган чоралар натижасида ҳужжатлар қайтарилди, иш ҳақи тўланди, ўзбекистонликлар эса Ватанга юборилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан области, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград области, Ростов области) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда мамлакатнинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×
×