23 ёшли аёлни Россияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган эркак жазоланди
3-саҳифа
−
06 Февраль
3522Жиззах вилояти Дўстлик туманида 29 ёшли эркак 23 ёшли аёлни Россияга сотиб юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. У суд ҳукми билан жазоланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Билдирилишича, эркак ўзига нотаниш бўлган аёлни Россияга фоҳишалик қилиш мақсадида сотиб юбормоқчи бўлганида ушланган. Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани судида кўриб чиқилган.
“Айбимга иқрорман ва қилган ишимдан пушаймонман. Оилада ягона боқувчиман. Хотиним ҳомиладор. Бир нафар вояга етмаган фарзандим бор. Суддан енгиллик сўрайман”, деган эркак суд мажлисида.
Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди эркакни Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан айбли деб топди. Унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент аэропортида икки қизни четга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси