23 яшар йигит 36 яшар велосипед ҳайдовчисининг умрига зомин бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Пойтахт Тошкентда автомобилда тугул велосипедда юриш ҳам хавфли бўлиб қолди. 36 яшар Равшан 23 яшар Акмалнинг автомобилда уриб юбориши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа кеча, 5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида юз берган. 23 ёшли фуқаро Ж.Акмал бошқарувидаги “Лада” автомобилини ишончнома асосида бошқариб кетаётиб, кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.

Тўқнашув оқибатида велосипедни бошқарган келаётган, 36 ёшли С.Равшан олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани ҳамда “Қамчиқ” довонининг 199 км.да тўртта енгил автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг