23 январдан барча мактабларда III чорак бошланади 

Жамият

image

Эртага,  23-январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланиши маълум қилинди.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда қарор қабул қилган.

"Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айнан қайси маетабларда вақтинча масофавий таълим тизимига ўтилиши ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги  Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги эса 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди. Бироқ, жорий йилнинг 10 январь куни қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, маҳаллий ҳокимликларга берилганини айтиб чиқганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made