23 кунлик чақалоқ одам савдоси қурбони бўлди

Жамият

image

Самарқандлик 22 ёшли аёл ўзининг 23 кунлик чақалоғини Навоий вилоятига олиб бориб, сотаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда  Навоий вилоятида содир бўлган. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё. ўзининг жорий йилнинг 11 май куни туғилган 23 кунлик фарзандини қонунга хилоф равишда Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3 000 000 сўмга сотишга келишиб, чакалоғини сотиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жўме масжиди ёнида олган вақтида, ўтгазилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Одам савдоси

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг