22 ёшли ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2020
5718Тошкент вилоятида 22 ёшли ҳайдовчи 50 ёшлар атрофидаги пиёдани уриб юборди. Пиёда тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса бугун, 14 сентябрь куни соат 7:20 ларда Оҳангарон туманида ҳудудидан ўтган А373 М39 автомобиль йўлининг 165-километрида содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи М.П. Ваз 2107 русумли автомобилни “Aнгрен-Оҳангарон” йўналишида бошқариб кетаётган бўлган.
Ҳаракат вақтида М.П. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган 50-55 ёш атрофидаги эркак кишини (шахсига аниқлик киритилмоқда) уриб юборган. ЙТҲ натижасида ҳозирча шахси номаълум бўлган пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15