21 ёшли йигит қўшнисига ёрдам бераман деб, қотилга айланди
Жамият
−
02 Июль 2019
8240Хоразмда 21 ёшли йигит қўшнисига ёрдам бераман деб, ўз маҳалладошини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Воқеа жорий йилнинг 1 июль куни соат 01:30ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида содир бўлган. Туманда яшовчи 41 ёшли Д.Р. исмли аёл уйида ёрдам сўраб бақирганида қўшниси, 21 ёшли М.Р. ёрдамга чиққан вақтида уйи олдидан маҳалладоши 44 ёшли Ш.М. югириб кетаётганлигини кўриб, унинг ортидан қувган ва оёғи билан чалиб йиқитиб, бошига тепган.
Натижада Ш.М. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Р. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь