21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Жамият
−
18 Август 2021
7029Жорий йилнинг 21 августи Ўзбекистонда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 августдаги тегишли фармойишига асосан 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни ҳамда 2021 йилнинг августи маҳаллаларни ободонлаштириш ойлиги этиб белгиланган. Бундан қуйидаги мақсадлар кўзланган:
- Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш;
- маҳаллалар ва хонадонлар озодалигига ҳисса қўшиш;
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини қўллаб-қувватлаш.
LiveБарчаси