Мактабларда баҳорги таътил 21-27 март кунларига белгиланди

Жамият

image

Ҳар йили умумий ўрта таълим мактабларида, ҳар бир чорак якунида мактаб ўқувчилари учун қисқа муддатли таътил эълон қилинади. Бу таътиллар куз, қиш ва баҳор фаслларига тўғри келади. 

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу йилги баҳорий таътил умумий ўрта таълим мактабларида 2019 йил 21 мартдан бошланиб, 27 март куни якунланади ва жорий йилнинг 28 март кунидан IV чоракнинг биринчи ўқув куни бошланади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

Қолаверса, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг 3-босқичи ўтказилади ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида таълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари”, “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.

Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, республикамиздаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар ихтиёрида бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар, мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг