2035 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 45 млн кишидан ошиши мумкин

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 45,6 миллион кишидан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди.

Қайд этилишича, 2035 йилгача бўлган даврда ҳар йили ўрта ҳисобда 900-950 минг гўдак дунёга келади.

“3-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси 90 фоизга етиши кутилаяпти ва бунинг учун мактабгача таълим муассасаларида 1264 минг нафар бола учун янги ўринлар ташкил этиш зарур”, дейилади хабарда.

Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб, 7-17 ёш оралиғидаги болалар сони 9737,4 минг нафарни ташкил этади. Бу эса мактабларда қўшимча 8,2 миллион ўқувчи ўрнини яратишни талаб қилади.

Шунингдек, 2035 йилгача бўлган даврда аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби ҳар йили 5-5,3 фоизга ошиши кутилмоқда.

“Аҳоли ва умуман иқтисодиётнинг ўсиб бораётган талабини қондириш учун 2030 йилгача энергия қувватини мавжуд даражага нисбатан камида 1,7 баробар ошириш талаб қилинади”, дейилади хабарда.

Талабнинг тахминан 8-10 фоизини ташкил этадиган мавжуд тақчиллик тўлдирилиши билан ўсиб бораётган аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 2035 йилгача бўлган даврда тахминан 6,2-6,5 фоизга ўсади.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made