2030 йилгача ЯИМ ҳажми 300 млрд долларга етказилади – Президент (видео)

Жамият

image

2030 йилгача Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўз очди.

Тадбирда қайд этилишича, келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

“Учинчи миллий дастур – иқтисодиётимизни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш”, дейди давлат раҳбари.

Бунинг учун келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинади.

Иқтисодиётда юқори ўсиш суръати сақланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади. Саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади.

Ёшлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда стартап, венчур ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналишга айланади.

Кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим йўлга қўйилади.

“Буларнинг ҳисобига келгуси ўн йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 10 минг долларлик маррадан ошади”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг