203 нафар ўзбекистонлик Россияда ишлашга юборилди
Жамият
−
30 Ноябрь 2020
8490Россиянинг Благовещенск вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 203 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқароларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсат берувчи патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистонликлар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
Аввалроқ, 700 дан ортиқ ўзбекистонлик Россияди ишлаш учун саралаб олингани хабар қилинганди.
LiveБарчаси