2025 йилда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони 71 фоизга ошди
Жамият
−
11:47 975 1 дақиқа
2025 йилда Саудия Арабистонига борган ўзбекистонликлар сони ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2025 йилда 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- саёҳат – 197,9 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 38,2 минг нафар;
- даволаниш – 924 нафар;
- хизмат юзасидан – 66 нафар;
ва ўқиш мақсадида борганлар 31 нафарни ташкил этган.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси