2025 йилда Россиядан неча ноқонуний мигрант депортация қилингани айтилди
Олам
−
05 Октябрь 4615
2025 йилда Москва полицияси ташаббуси билан Россиядан 450 дан ортиқ ноқонуний мигрант депортация қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Миграция департаменти ходимлари томонидан Москванинг жамоат жойлари, савдо марказлари, озиқ-овқат хизматлари кўрсатиш шохобчалари, ётоқхоналар ва қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 7632 та текширув ўтказилган.
Маъмурий қонунчиликни амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида миграция соҳасида 58 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти – 15 мингтаси чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш қоидалари ёки Россияда бўлиш (яшаш) режимини бузиш билан боғлиқ. Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш қоидаларини бузиш ҳолатлари сони 5 мингдан ортиқни ташкил этган.
Турли жиноятлар, жумладан, оғир жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган 242 нафар шахс аниқланган, 430 нафари хавфли касалликка чалингани, 100 нафари Россияга қалбаки ҳужжатлар билан кириб боргани аниқланган. Тахминан 1400 нафар мигрантга нисбатан депортация тўғрисида буйруқ чиқарилди ва ушбу тоифадаги 450 дан ортиқ чет эл фуқароси депортация қилинди.
Бундан ташқари, йил бошидан буён ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мигрантларни ноқонуний рўйхатга олиш бўйича 3700 та ҳолат қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москванинг жануби-шарқидаги ётоқхоналарда ўтказилган рейд чоғида 70 дан ортиқ мигрант қўлга олинганди.
Live
Барчаси