Хориждан қанча ўзбекистонликнинг ўлиги қайтди?

3-саҳифа

2024 йилда жами 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда бугун, 17 январь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти иштирокида АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Унга кўра, ватанга олиб келинган вафот этган 483 жасаднинг энг катта қисми - 474 таси Россиядан олиб келинган. Шу сабабли ўзбекистонлик мигрантлар учун энг хавфли мамлакат Россия бўлиб қолмоқда.

  • “Жасадлар:

  • Россия - 474;

  • Корея- 2;

  • Қозоғистон- 2;

  • Истанбул-5 нафар келтирилган", дейилди анжуманда.

Шунингдек, миграция агентлиги томонидан оғир ҳаётий сабаб туфайли йўл чипталарини олиб бериб ватанга қайтарилганлар - 775 та, оғир тан жароҳати олган майиб бўлганлиги сабабли қайтарилганлар-182 нафарни ташкил қилади.

“Майитларни олиб келиш харажатлари давлатларга қараб ўзгаради. Масалан, Россиядан битта ўзбекистонликнинг жасадини олиб келиш 1000 АҚШ долларигача бўлган пулни талаб қилади. Англия давлати ва Ўзбекистон ўртасидаги майитларни олиб келиш харажати 4-5 минг АҚШ долларига яқинлашади. Агар Япония, Корея давлатлари бўлса, 9-10 минг АҚШ долларигача пул керак бўлади”, деди агентлик масъули.

Қўшимча қилинишича, бунда муҳожирнинг қонуний ёки ноқонуний равишда хорижда бўлгани аҳамиятсиз. Миграция агентлигига мурожаат қилинган тақдирда улар ўзбекистонликларнинг жасадларини олиб келишга ёрдам беради.

Маълумот учун, 2022 йилда 518 нафар, 2021 йилда ҳам 500 дан ортиқ меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинган. Шунингдек, 2020 йилнинг 20 апрель куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар ўзбекистонликнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жасад ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг