2024 йил учун кучли режамиз бор, у натижа беради – Украина Мудофаа вазири

Олам

image

Украина Қуролли кучлари 2024 йил учун кучли уруш режасига эга ва у ўз натижасини беради. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров  Киевда бўлиб ўтган “Украина. 2024 йил" форумида маълум қилди.

“Ҳамма бизнинг натижаларимиз ҳаракатларимизга нисбатан яхшироқ эканини айтади. Биз ғалаба учун мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳамма нарсани қиляпмиз. 2024 йил учун ҳам режамиз мавжуд. Лекин бу ҳақда очиқ гапиролмаймиз. У нафақат умид беради, балки 2024 йилда ўз натижасини кўрсатади”, дейди Умаров.

Шунингдек, вазирлик истеҳкомларни яратиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилиб, бир неча минг таянч нуқталари ва ўқ отиш жойлари қайта жиҳозланганини маълум қилган. 

Умаров эса Ғарб иттифоқчилари томонидан Киевга ажратилган ҳарбий ёрдам ва қуролларнинг ярми кечикишлар билан етказиб берилаётганидан шикоят қилди.

"Агар Украинага ажратилган нарса ўз вақтида етиб келмаса, биз шахсий таркиб ва ҳудудимизни йўқотамиз", дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ғарб давлатлари Украинага жўнатиши мумкин бўлган ўз ўқ-дорилари йўқлиги сабабли уларни учинчи давлатлардан қидираётганини айтганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Мудофаа вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made