2023 йилда Туркияда ёзги таътил нархи қанчага ошиши айтилди

Бу қизиқ

image

2023 йилда Туркияда ёзги таътилни ўтказиш нархи ўтган йилга нисбатан қарийб 30 фоизга қимматроқ бўлади. Бу ҳақда Россия Туроператорлари уюшмаси хабар берди. 

“Бу йил ёзда Туркиядаги таътил учун шартнома нархлари ўтган йилга нисбатан қарийб 30 фоизга юқори, бироқ сайёҳлар ҳали ҳам 40-60 фоиз чегирма ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш билан эрта брон қилиш орқали пулни тежаш имкониятига эга”, дейилади хабарда. 

Нархнинг энг катта ўсиши 40% гача бўлиб, у беш юлдузли меҳмонхоналарда нарх ўссиши билан боғлиқ. 

Мутахассисларнинг эслатишича, аввалроқ турк меҳмонхоначилари жорий йилга нисбатан нархларнинг 50% гача ошиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб Туркияда яшаш учун янги турдаги солиқ тўлаш амалиёти кучга кирди. Эндиликда мамлакатдаги барча турар жойлар сайёҳлар қолиши учун олинган маблағнинг 2 фоизини давлатга ўтказиши керак. 

Янги солиқ тўғридан-тўғри сайёҳларга таъсир қилмаслигига қарамай – уни меҳмонхоначилар тўлайди, турк меҳмонхоналарида дам олиш нархи ошади. Меҳмонхоначилар солиқни турар жой нархига у ёки бу тарзда киритади. Бироқ, туроператорларнинг 2023 йил ёзи учун аллақачон тузилган шартномаларига кўра, юқори эҳтимоллик билан ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ёзги таътил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг