2023 йилда кўп қаватли уй-жойлар қуриш 90 мингтага етказилади

Жамият

image

“Янги Ўзбекистон” ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, 38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 та қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда.

Массивларнинг ички йўлларини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига юкланмоқда.

Маълум қилинишича, темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил этилиши ва бунинг учун “Саноат қурилиш банк” АТБ томонидан 10 млн доллар кредит линияси ажратилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, қурилиш, адлия, иқтисодиёт ва молия идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан “Реновация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда. 

Ҳудудларда сув, оқова, электр, газ, йўл инфратузилмасини яхшилашга инвестор-девелоперларни жалб қилиш, шунингдек, сейсмик хавфсизлик ва қурилишда назоратни кучайтириш бўйича алоҳида қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

уй-жойлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг