2023 йилда қайси давлатлар Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган?
Жамият
−
31 Май
8328Ўзбекистонга 2023 йил январь-декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳисоботида сўз боради.
Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:
- Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);
- Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);
- АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);
- Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);
- Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).
Кириб келган гуманитар ёрдам қуйидаги соҳаларга тўғри келган:
- соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);
- ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);
- таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.