2023 йилда Байденнинг Украина олдидаги асосий вазифаси очиқланди
Олам
−
05 Январь 2023
5016АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилда Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратади. Бу фикрни "Foreign Policy" нашри таҳлилчилари билдирди.
“Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам кўрсатувчи сифатида Байден маъмуриятининг асосий вазифаси Киевга жангни давом эттиришга имкон бериш учун қурол-яроғни барқарор таъминлашдан иборат. Шунингдек, Конгрессда республикачилар назоратини кучайтириш ва тайёргарликни таъминлаш бўйича АҚШ олдидаги ўз мажбуриятларини мувозанатлаш ҳам Байден маъмуриятининг асосий вазифаларидан”, дейилади баёнотда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Америка етакчиси ўзининг асосий вазифасини амалга ошириш билан бирга қатор муаммоларга дуч келади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тобора кўпроқ америкалик сиёсатчилар Киевнинг молиялаштирилишига қарши чиқмоқда.
Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, Байден Хитой билан рақобат ва Европадаги ўз иттифоқчилари позициясига эътибор қаратиши керак.
Аввалроқ, АҚШ собиқ Президенти Жорж Бушнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ махсус маслаҳатчиси Майкл Аллен агар Владимир Зеленский жанг майдонида олдинга интилишни тўхтатса, Ғарб Украинага ҳомийлик қилишни тўхтатиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси