2023/2024 ўқув йилидан фақат бюджет учун квоталар эълон қилинади

Жамият 5913
image

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб барча давлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари фақатгина давлат грантлари бўйича тасдиқланади.  Бу ҳақда “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилган. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Тўлов-контракт асосидаги қабул ўринлари олий таълим муассасалари, молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари, бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ва идоралар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади.

Лойиҳа муҳокамаси 1 июнгача давом этади. 

Аввалроқ, олий таълим муассасаларига қабул квоталари эълон қилинганини хабар қилгандик. Бунда 2022/2023 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига —76 728 нафар, сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар талаба қабул қилиниши мумкин.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 203
Рейтинг: 3
t
×