2022 йилнинг энг кутилган 5 та автомобили маълум қилинди
Бу қизиқ
−
19 Декабрь 2021
15048Мутахассислар 2022 йилда энг кўп кутилаётган ТОП 5 та автомобиль рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда Россиянинг “Kadara” портали хабар бермоқда.
Рўйхатнинг бешинчи ўрнини Hyundai Creta эгаллаган. Ишлаб чиқарувчилар ушбу автомобилнинг янгиланган вариантида олд томонни ўзгартирган, бу эса уни бренднинг эски моделларидан фарқлайди. Баъзи мутахассислар радиатор панжарасининг мураккаб дизайни ва кундузги чироқларнинг интеграцияланган элементлари аввалги моделларга қараганда асосий фарқловчи қисм эканини айтишди. Бундан ташқари, капот ва бампер ўзгарган.
Hyundai Creta Индонезия бозорида биринчилик қилади. Капот остига ишлаб чиқарувчилар 115 от кучига эга 1,5 литрли аспирацияланган двигателни ўрнатишган. Янгиланган моделнинг нархи тахминан 18 987,36 долларни ташкил этади.
Тўртинчи ўринни Nissan Pathfinder 2022 эгаллаган. Автомобиль капоти остига 284 от кучини ишлаб чиқаришга қодир 3,5 литрли V6 мотори жойлашади. Янгиланган моделда аввалги радиатор 9 поғонали автомат узатма билан алмаштирилди.
Асосий модификацияда Nissan Pathfinder 2022 7 та хавфсизлик ёстиқчаси, замонавий медиа тизими ва уч зонали иқлим назоратини мужассамлаштирган. Автомобилга 7 ёки 8 киши сиғиши мумкин. У 249 от кучига эга бўлиб, 9 поғонали "автомат" билан жуфтликда ишлайди. Унинг бошланғич нархи 54 249,6 доллар.
Кучли учликни Volkswagen Multiven T7 2022 очади. Машина харидорларга улар ёқтирадиган Т-сериянинг барча хусусиятларини сақлаб қолган. Volkswagen ишлаб чиқарувчилари янги маҳсулоти ишончли, тежамкор ва замонавий бўлишини ваъда қилмоқда.
Ишлаб чиқарувчилар салондаги одамлар олдинги ўриндиқлар орасидан осонгина ҳаракатланиши учун марказий йўлакдаги баландликни олиб ташлашга қарор қилишди. Ҳаммаси бўлиб, машинага олти киши сиғади. Иккинчи қаторни 180 градусга айлантириш имконияти мавжуд. Мазкур янгиланган модел МДҲ давлатларида, хусусан, Россияда 2022 йил қишда пайдо бўлиши кутилмоқда. Унинг нархи 54 минг доллар атрофида бўлади.
Иккинчи ўринни Япониянинг Subaru Forester 2022 машинаси эгаллади. Россияда дилерлар аллақачон моделга буюртмалар қабул қилиш бошланганини эълон қилган. Биринчи етказиб бериш 2022 йил бошида бошланади. Автомобилнинг янгиланган версияси катталаштирилган радиатор ва яхшиланган хавфсизлик тизимларига эга. Бампер янада массив бўлиб, фаралар L шаклидаги кўринишга эга бўлади.
Бу 150 от кучига эга бўлган 2 литрли бирлик ва 185 от кучига эга 2,5 литрли двигателдир. Янги версияларнинг нархи конфигурацияга қараб 32 549,76 (150 от кучига эга) - 43 399,68 (185 от кучига эга) долларни ташкил қилади.
Рейтингда биринчи ўринни Skoda Fabia 2022 эгаллади. Ушбу хетчбек салондаги думалоқ ҳаво тешиклари, энг янги электрон тизимлар ва горизонтал орқа чироқлари билан бошқа машиналардан ажралиб туради.
Машина MQB-A0 платформасига асосланган, шунинг учун унинг ўлчамлари катталаштирилган. Двигател серияси 65 ва 80 та от кучига эга 1 литрли MPI дан иборат. Skoda Fabia 2022 асосий конфигурациясининг нархи тахминан 17 631,12 долларни ташкил қилади.
Мунира Турсунова
LiveБарчаси