ОКМК йил бошида 71 млн долларлик экспортни амалга оширди

Бизнес

image

Йирик саноат корхонаси бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида салмоқли натижалар қайд этиб келинмоқда.

2022 йилнинг январь ойи натижаларига кўра, комбинат томонидан 71 070 000 долларга маҳсулот экспорт қилиниб, режа 154,2%га бажарилди. Башорат кўрсаткичлари бўйича 46 080 000 долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган эди.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 5080 тонна мис маҳсулотлари импортёрларга етказиб берилган. Режавий вазифа эса 123,9%га уддаланган. Мис катоди экспортида ҳам юқори самарадорликка эришилган. Режа 143,1%га бажарилган ҳолда 5009 тонна ушбу маҳсулот харидорларга юборилган.
Яна бир юқори самарадорлик рух маҳсулотларини экспортида ҳам кузатилган. Хусусан, ушбу йўналишда режавий вазифа 198,7%га уддаланган. 4967 тонна рух маҳсулотлари импортёрларга етказиб берилган.

Мис купороси, кадмий, вольфрам,цемент, молибден маҳсулотлари, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар экспортида ҳам кўзланган натижага эришилган.
ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларус, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда комбинат томонидан 1 млрд доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, ўзига хос рекорд натижа қайд этилган.

Шунингдек, комбинатда мис хом-ашёсини янада қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш натижасида олинадиган даромад бир неча бараварга ошиши кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2.5 миллиард долларни ташкил этса, 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача ошириш билан бу кўрсатгич  турдош тармоқларни хисобга олган ҳолда юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етиши мумкин.

Маълумот учун, 2021 йилда комбинатнинг мамлакат ЯИМда улуши 7%, экспортдаги улуш 15 %ни ташкил этган.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ОКМК

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг