2022 йилда хотин-қизларга ёрдам бериш учун рекорд даражада маблағ зарур – БМТ

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси халқаро ҳамжамиятдан 61 мамлакатдаги 54 миллион хотин-қизларга ва ёшларни катта инқироз шароитида қўллаб-қувватлаш учун рекорд даражадаги 835 миллион доллар сўраган.

Пандемия гендер тенгсизликни янада кучайтирди, зўравонлик даражасини оширди ва бу ҳодисаларга қарши кураш дастурлари тўхтатилгани сабабли, болалар никоҳи ортди. Аёлларнинг катта қисми болалари ёки ёши катта қариндошларига ғамхўрлик қилиш зарурати туфайли ишсиз қолди ёки ишдан кетишга мажбур бўлди, бу эса уларнинг моддий аҳволига жиддий путур етказди.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси халқаро ҳамжамиятни инқирознинг миллионлаб одамларга таъсирини юмшатиш, уларга муносиб ҳаёт кечириш учун молиявий ёрдам беришга чақиради. Гап репродуктив саломатлик, оиладаги зўравонликка қарши кураш, психологик ёрдам ва бошқа дастурлар соҳасидаги хизматлар ҳақида бормоқда.

Пандемияга қарамай, жорий йилда Аҳолишунослик жамғармаси 29 миллион аёлга, шунингдек, 2,4 миллион оиладаги зўравонлик қурбонларига, жумладан, бошпана олган 12 минг нафар аёлга репродуктив саломатлик бўйича ёрдам кўрсатган. 

Қайд этилишича, Яман аёллари жуда ҳам оғир аҳволда. Шу сабаб жамғарма келгуси йилда ушбу мамлакатдаги операциялар учун тахминан 100 миллион доллар ажратган. Сўнгги тадқиқотларга кўра, Яманда ҳар икки соатда бир аёл туғуруқ вақтида вафот этади, миллионлаб ҳомиладор аёллар тўйиб овқатланмайди.

Ўтган йили Аҳолишунослик жамғармасидан Украина тахминан 1,4 миллион доллар сўраган, бироқ шундан атиги 800 минг долларни қўлга киритган. Жорий йилда эса жамғармадан 1,3 миллион доллар сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг