2022 йилда қочқинларга керагидан деярли 8 млрд доллар кам маблағ ажратилади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари келгуси йилда ташкилотнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига 1,054 миллиард доллар ажратади. 2023 йилда амалга ошириладиган операциялар учун яна 808 миллион доллар ваъда қилинган. 

"Мен донорларимиз кўрсатган ишончлари учун миннатдорман. Бизга бу маблағлар қочқинлар, ички кўчирилганлар ва фуқаролиги бўлмаган одамларга ёрдам кўрсатиш учун керак. Бу уларга бошпана берган мамлакатлар ва ҳамжамиятлар билан бирдамликдан далолат беради", дейди Олий комиссар Филиппо Гранди.

Унинг сўзларига кўра, қийин вазият ҳисобга олинадиган бўлса, ажратилаётган пул миқдори ҳам етарли бўлмаслиги мумкин. 

"Миллионлаб одамлар можаролар, иқлим ўзгариши, COVID-19 сабаб ўз уйларини ташлаб кетишди", дея қўшимча қилди Гранди ва вазиятни яхшилаш учун янада қатъий чоралар кўришга чақириб.

Маълум қилинишича, БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг 2022 йилда 136 мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилган операциялар
учун жами 8,994 миллиард доллар сўраган. Ушбу маблағнинг деярли ярми Яқин Шарқ ва Африкадаги миллионлаб одамларнинг, шунингдек, Афғонистон, Эфиопия, Мьянма ёки Венесуэладаги уйларини ташлаб кетганларга ёрдам бериш учун сарфланади.

Таъкидланишича, эҳтиёжманд одамлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Масалан, жорий йилда дунёда 84 миллион киши ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, аммо уларга сарфланадиган харажатлар бир йил олдин режалаштирилган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги бюджетининг деярли барчаси ихтиёрий хайриялар ҳисобидан келади. Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига кўра, дефицит 48 фоизни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ қочоқлар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг