2022 йилда ҚҚС тўловчи корхоналар тоифаси кенгайтирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йил учун солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш доирасида Бюджетномада қатор ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.

2022 йилда Қўшилган қиймат солиғи бўйича амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда. ҚҚС занжирининг узлуксизлигини таъминлаш ва унинг ҳисоблаб чиқариш ва тўлашдан бўйин товлашни олдини олиш мақсадида тушум ҳажмидан қатъий назар қуйидагилар ҳисобига ҚҚС тўловчи корхоналар тоифаси кенгайтирилмоқда:

•    суғориладиган ерлари 25 гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари;
•    солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари;
•    нотижорат, шу жумладан бюджет ташкилотлари.

Солиқ кодекси билан берилган жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бундан бюджетдан молиялаштириладиган мустасно), шунингдек, спорт иншоотлари, оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишдан даромадлар қисмида ҳамда қатъий суммада кўрсатиладиган банк хизматлари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг