2022 йилда қанча ўзбекистонлик тирикчилик дардида хорижга кетгани айтилди
Жамият
−
11 Июль 2023
95502022 йилда 60 мингга яқин ўзбекистонлик бошқа давлатларга қонуний ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги каналига жойланган лавҳада айтилди.
Маълум қилинишича, 2000 йилда Ўзбекистонга мигрантлар ҳисобидан 790 миллион долларлик пул ўтказмалари келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 8 миллиард долларга етган.
2022 йилда Ўзбекистондан жами 60 минг нафарга яқин фуқаро чет давлатларга қонуний ишга жўнатилган.
Статистика маълумотларига кўра, 2000 йилда дунё бўйича мигрантлар сони 96 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу рақам 164 миллион кишига етган. Шундан 46 фоизи аёл мигрантлар ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилнинг апрель ойида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников мамлакатда етти йил ичида Ўзбекистондан борган меҳнат мигрантлари сони 4 баравар ошганини маълум қилганди.
Аввалроқ берилган таҳлилларда келтирилишича, 2022 йилда Россияда меҳнат муҳожирлари сони қарийб 30 фоизга ошиб, 3,47 миллионга етганди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи эса Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келган.
LiveБарчаси