2022 йилда Франция “omicron” исканжасида қолиши мумкин
Олам
−
18 Декабрь 2021
30332022 йилда Францияда коронавируснинг бошқа штаммларига қараганада кенг тарқалётган “omicron” варианти ҳукмрон бўлиши мумкин. Бу ҳақда Франция Бош вазири Жан Кастекс хабар берди.
Шу сабабли Бош вазир Кастекс Франция аҳолисига келаётган байрамда мамлакат марказларида тўпланмасликни ва одамларни бунга масъулият билан ёндашишга чақирди. У, шунингдек, 31 декабрь оқшомида концерт ва бошқа йиғинлар ўтказишни ҳам тақиқлаган.
Ҳозиргача Франция аҳолисининг 8,4 миллиони коронавирус билан касалланган ва уларнинг 121 мингга яқини вафот этган.
Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида аллақачон топилган “omicron” штамми бошқаларга қараганда тезроқ тарқалиш имкониятига эга.
Pfizer ва BioNTech компаниялари коронавируснинг янги “omicron” штамми вакцина антикорларини коронавируснинг бошқа штаммларига қараганда самаралироқ четлаб ўтишини тасдиқлади.
Хитойнинг Anhui Zhifei Longsom Biopharmaseutisal компанияси ўзининг ZF-UZ-VAC2001 препаратини коронавируснинг “omicron” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Шунингдек, япон олимлар “omicron” вакцинага қарши кўпроқ юқумли бўлиб, у ҳам табиий, ҳам эмлаш орқали ҳосил бўлган иммунитетни енга олишини маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Гонконг университети олимлари коронавирусининг “omicron” штаммини енгиш учун янги авлод вакциналарини ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Франция коронавируснинг янги “omicron” штамми тарқалишини олдини олиш учун Буюк Британиядан “кириш ва чиқишлар”ни чекламоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь