2022 йилда доллар курси қанчага кўтарилиши прогноз қилинди
Жамият
−
11 Ноябрь 2021
271352022 йилда долларнинг ўртача курси 11 321 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.
Прогнозларга кўра, Стратегик маҳсулотларнинг нархлари:
• 1 троя унция олтин нархи - 1 700 АҚШ доллари;
• кумушнинг нархи - 25 АҚШ доллари;
• миснинг 1 тоннасига 8 500 АҚШ доллари;
• 1000 м3 табиий газнинг экспорт нархи – 100 АҚШ доллари.
Прогнозларда валюта курсидаги кутилаётган ўзгаришлар инобатга олинган.
Маълумот учун, бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган доллар курси 10 715 сўмга тенг.
Шунингдек, 2022 йилда импорт ҳажмининг, айниқса акциз солиғининг бекор қилиниши натижасида халқ истеъмол товарлари импорт ҳажмини кичик даражада ошиши, даромадларнинг салмоқли қисмини ташкил қилувчи асосий маҳсулотлар ва акциз солиғига тортиладиган товарларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши, иш ҳақи миқдорларининг ялпи ички маҳсулоти номинал ўсишига мос равишда ўсиши ҳамда табиий газ экспортининг ошиши ва экспорт нархларининг сақланиб қолиши каби кўрсаткичлар инобатга олинган.