2021 йилнинг икки ойида бензин ва метан нархи сезиларли ошди

Жамият 2933
image
-

Жорий йилнинг якунига етган февраль ойида Ўзбекистонда метан 4,8 фоизга, бензин эса 2,7 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўтган ой давомида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 1,5 фоиз, ташиш хизматлари (0,8 фоиз), шунингдек автомобилда йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархларининг ошиши кузатилди.

Ушбу фонда пропан нархларининг пасайиши (-7,9 фоиз) қайд этилди. 2021- йилнинг январ-февралида метан (5,0 фоиз) ва бензин (4,9 фоиз), йиллик нисбатда эса, халқаро йўловчи ҳаво транспорти хизматлари ва пропан (1,3 баробар) нархларининг ошиши яққол намоён бўлди.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 феврал кунидан бошлаб оширилган ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда:

•    1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлди;
•    1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлди.

Бу ўз навбатида энергетика маҳсулотлари нархига ҳам таъсир қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×