1 февралдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши мумкин
Жамият
−
27 Январь 2021
13350Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 феврал кунидан бошлаб оширилади.
Жумладан, бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади. Эндиликда:
• 1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлади;
• 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлади.
Шунингдек:
• 1 тонна дизел ёнилғиси учун солиқ ставкаси 200 минг сўмдан 240 минг сўмга;
• 1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси учун эса амалдаги – 180 минг сўм устига яна 36 минг қўшилиб, 216 минг сўмга айланмоқда.
Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи миқдори 1 тонна бензин учун 87 минг сўмга қимматлашди (амалда – 378 480 сўм) ва 465 530 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, 1 тонна дизел ёнилғиси учун акциз солиғи ҳам қарийб 80 мингга қимматлаб, (амалда – 346 275 сўм) 425 918 сўм миқдорида белгиланди.
Товар-хомашё биржаси маълумотига кўра, ўтган ҳафтада биржа савдоларига 30 426,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилган ва улардан 6 520,5 тоннаси, яъни 21,4 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 22 харидор иштирок этган.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 763,0 минг сўмдан 5 822,5 минг сўмгача ёки 1,0 фоизга ўсган.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 958,2 минг сўмни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
LiveБарчаси